АсосийJamiyat

Контракт тўланган фуқароларга 311 млрд сўмдан ортиқ даромад солиғи қайтарилди

'Контракт тўланган фуқароларга 311 млрд сўмдан ортиқ даромад солиғи қайтарилди'ning rasmi

Ўқиш учун контракт тўланган фуқароларга 311 млрд сўмдан ортиқ даромад солиғи қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

 2023 йилда 260,7 минг нафар фуқарога профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўланган 311,9 млрд сўм даромад солиғи қайтарилган.

Имтиёздан фойдаланиш учун жами йиллик даромад тўғрисида декларация топшириш лозим.

    Бошқа янгиликлар