АсосийJamiyat

Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда

'Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

#Тошкент   #диний экстремизм    #терроризм    #қонуний чора

    Бошқа янгиликлар