1

Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

ЖАМИЯТ 08.04.2024, 15:59
Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, айни пайтда Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. 

Шунингдек, айни пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шохруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинган.

Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаган. 

Зоир Мирзаев раислигида 13-март куни Нурафшон шаҳрида ўтказилган навбатдаги “Ҳокимлик соати”да Паркент тумани ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қўшимча 100 гектардан ер майдонларини бугунги кунгача ажратиб бермагани юзасидан тушунтириш хати ёзган.

Исакулов Сардор Дадажонович — Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.  

Бунгача, у “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

#Паркент тумани   #ҳоким   #озод қилинди   #тайинланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1