1

Қарор билан Рамазон ҳайити байрамини ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди

ЖАМИЯТ 09.04.2024, 10:21
Қарор билан Рамазон ҳайити байрамини ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди

“Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-154-сон, 08.04.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1