1

ДХХ Қашқадарё ва Сурхондарёда сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйди

ЖАМИЯТ 09.04.2024, 10:50
ДХХ Қашқадарё ва Сурхондарёда сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйди

Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Яккабоғ туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс «Банкцеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3.767 дона дори воситаларини 54 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи, 1996 й.т. фуқародан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд. 307 млн. сўмлик жами 14.909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосаларига кўра, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн. 142 минг сўмлик 49.020 дона флаконда “Амписул” номли дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда уларнинг эгаси ҳисобланган, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс қўлга олинди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи, 1990 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келганликлари аниқланиб, улар ҳам ушланди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1