АсосийJamiyat

2024 йил 1 апрелдан дори воситаларини реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС имтиёзи бекор қилинди

'2024 йил 1 апрелдан дори воситаларини реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС имтиёзи бекор қилинди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йил 1 апрелдан қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинган:

- дори воситалари;

- ветеринария дори воситалари;

- тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Бунда агар корхонанинг 2024 йил 1 апрель ҳолатига ҚҚС имтиёзи бекор қилинган қолдиқ товарлар мавжуд бўлса, ушбу товарлар реализация қилинганда ЭҲФ ҚҚС билан расмийлаштирилади.

Қайд этилишича, ҚҚС имтиёзи бекор қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ органида ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтган санада ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий қолдиқларнинг сўнгги 12 ой ичида кирим қилинганлари бўйича ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Четдан олиб келинадиган ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланди.

Чакана савдода эса, улгуржи нархидан 20 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади.

Ижтимоий дорихоналар томонидан иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10%идан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда сотилади.


 

    Бошқа янгиликлар