АсосийJamiyat

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар пора билан ушланди

'Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 апрель куни соат 16:10 атрофида Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Унга кўра, Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#Қашқадарё вилояти      #прокуратураси терговчиси       #пора        #ушланган 

    Бошқа янгиликлар