1

Бугун 3 нафар ўзбекистонлик оғир атлетикачи Жаҳон кубогида иштирок этади

СПОРТ 10.04.2024, 09:01
Бугун 3 нафар ўзбекистонлик оғир атлетикачи Жаҳон кубогида иштирок этади

Бугун 3 нафар оғир атлетикачиларимиз Жаҳон кубогида иштирок этади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.

Бугун Таиланддаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини аёллар ўртасида -89 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова, эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов ҳамда Акбар Жўраев ҳимоя қилади.

Турсуной Жабборова иштирокидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да, Шарофиддин Амриддинов ҳамда Акбар Жўраев иштирокидаги баҳс эса соат 17:00 да бошланади.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1