1

Жиззахда 7-синф ўқувчисини урган ўқитувчи ишдан олинди

ЖАМИЯТ 10.04.2024, 13:38
Жиззахда 7-синф ўқувчисини урган ўқитувчи ишдан олинди

Болалар омбудсмани Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи Д.М. дан мурожаат келиб тушди, дея хабар қилмоқда.

Мурожаатда Д.М. вояга етмаган фарзанди О.Т. (7-синф ўқувчиси, ўғил бола) 2023 йилнинг 26 декабрь куни фарзанди таҳсил оладиган мактаб ўқитувчиси С.М. боланинг юз қисмига бир неча бор тарсаки уриб, уни турли номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганини билдирган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълим вазири мазкур ҳолатни атрофлича ўрганди.

Жиззах вилояти Зомин тумани ММТ бўлимининг тегишли мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилиб, мазкур умумий ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига асосан С.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 23 январдаги жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида ўқитувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, С.М. га нисбатан МЖТКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 52-моддасини (Енгил тан жароҳати етказиш) содир этган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баровари миқдорида жарима жазоси белгиланди.

.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1