1

Фарғона, Андижон ва Наманган бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро поездлар ягона тарифга ўтказилди

ЖАМИЯТ 10.04.2024, 15:15
Фарғона, Андижон ва Наманган бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро поездлар ягона тарифга ўтказилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездларидан фойдаланувчилар диққатига муҳим маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 10 апрель санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.

Шунингдек, ушбу йўналишларида ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Масалан, "Қўқон — Наманган — Андижон" йўналиши ягона тариф нархи 15 000 сўм. Лекин(АТТО) электрон тўлов тизими орқали тўловни амалга оширмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўм миқдорда кам пул тўлайдилар.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1