1

“ГАИдан қочганлар борми?” (видео)

ЖАМИЯТ 10.04.2024, 17:37
“ГАИдан қочганлар борми?” (видео)

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчининг қоида бузгани ва ЙПХ ходимидан қочгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Андижон ИИБ матбуот хизмати маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Андижон шаҳар, Миллий тикланиш кўчасида ҳайдовчи  Ю.С. ўзининг “Монза” русумли транспорт воситасида автобус бўлакка кириб, светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Ушбу қоидабузарликни визуал ҳолатда кўрган ЙПХ инспектори уни тўхтатиш учун махсус восита орқали ишора беришига қарамасдан ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан кетиб юборган.

Бундан ташқари, қоидабузар ҳайдовчи ўзининг ушбу хатти-ҳаракатларини йўловчи сифатида кетаётган дўсти Р.А.га тасвирга олдириб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилган. Йўловчи Р.А. бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.


 

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1