1

Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га Ўзбекистон бўйича 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилган

ЖАМИЯТ 10.04.2024, 19:36
Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га Ўзбекистон бўйича 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилган

Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 миллион 205 минг 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 812 минг 247 та ва туғуруқлар – 19 минг 114 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

Тошкент шаҳри — 330 919 та;

Фарғона вилояти — 326 436 та;

Андижон вилояти — 300 279 та;

Тошкент вилояти — 289 533 та;

Наманган вилояти — 271 791 та қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти (90 434 та), Сирдарё вилояти (107 180 та), Жиззах вилояти (116 878 та) ва Бухоро вилоятида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 3 миллион 90 минг 313 та чақириқ келиб тушган эди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1