1

Бугун ҳаво ўзгариб туради

ЖАМИЯТ 11.04.2024, 08:15
Бугун ҳаво ўзгариб туради

Бугун 11 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар бермоқда. 

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.    

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1