1

Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилмоқда

ДУНЁ 11.04.2024, 08:58
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилмоқда

Макка шаҳрида қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қурилиш ишлари президент Садир Жапаров кўмагида олиб борилмоқда.

Маълумот учун, қирғизистонликлар учун 2024 йилда ҳаж зиёрати нархи тахминан 3 минг 750 долларни (47 миллион доллардан зиёд), квота эса 6 минг 60 кишини ташкил қилади. Ўтган йили ҳаж нархи тахминан 3,9 минг доллар бўлган. 2022 йилда эса 4,5 минг долларни ташкил этганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж ва умра” марказида умра хизматлари нархи 2024 йил 10 январдан эътиборан бир киши учун 16 600 000 сўм этиб белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1