1

Апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилинди

ЖАМИЯТ 11.04.2024, 19:27
Апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари  2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.  

Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди. Шундай қилиб, лимоннинг нархи 18,8 фоиз, бодрингнинг нархи  17,6 фоиз, тухумнинг нархи 17,3 фоиз, бананнинг нархи 13,5 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 6,8 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 5,4 фоиз пасайган.

8 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи.
7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1