1

Германияда халқаро симпозиум бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 11:37
Германияда халқаро симпозиум бўлиб ўтди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Янги Ўзбекистон” университети томонидан Германиянинг Мюнхен техника университетида “Чегараларсиз: Германия ва Ўзбекистон ўртасида таълим, фан ва саноат бўйича ҳамкорликнинг янги босқичи имкониятлари” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Симпозиумни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова очиб берди. 

Унда юртимиздан Энергетика вазирлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Узбекистан аирwайс” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзелтехсаноат” уюшмаси, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Навоий КМК” АЖ “Ўзчармсаноат” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда Германиянинг илғор университетлари ва Сиеменс, Кнорр-бремсе, Аирбус, Делоитте, ИТ4ИПМ, Линде каби нуфузли немис саноат компаниялари ҳам қатнашди.

Симпозиум давомида мамлакатимизда таълим, илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида Германиянинг бу борадаги илғор тажрибаси асосида яхлит тизим яратиш мақсад қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1