1

Тошкентда каналга чўкиб кетган эркакнинг жасади топилди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 20:35
Тошкентда каналга чўкиб кетган эркакнинг жасади топилди

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетгани, улардан икки нафарининг жасади топилгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда она ва болани қутқариш мақсадида сувга чўкиб кетган эркакнинг ҳам жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа 10 апрель куни содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган аёл (боланинг онаси) болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Бошқа бир киши уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1