1

Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 23:09
Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди

17 ёшида яширин йўллар орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Сирожиддин Шокиров жанг майдонида ўлдирилган.

Қайд этилишича, Сирожиддин Лазиз ўғли Шокиров 1997 йилда  Тошкент шаҳрида туғилган. У 2014 йилда Сурия давлатидаги террорчилар сафига қўшилади. 2015 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Шокиров 17 ёшга тўлиб-тўлмай Ўзбекистонни тарк этиб, Қозоғистон Республикаси орқали Туркияга боради ва у ердан экстремистик оқим ёрдамида яширин йўллар билан Сурия давлатига ўтиб, ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига бирлашиб, унинг таркибида бузғунчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида амалий ўқув машғулотларини ўтайди.

Тезкор маълумотларга кўра, Шокиров жангарилик ҳаракатларида қатнашиб вафот этган ва унга нисбатан қўлланилган қидирув эълони тўхтатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1