1

13 ёшли спортчи қизнинг отаси Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишига қаршилик кўрсатмоқда

ЖАМИЯТ 13.04.2024, 10:24
13 ёшли спортчи қизнинг отаси Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишига қаршилик кўрсатмоқда

Терма жамоаси аъзоси бўлган 13 ёшли қизнинг отаси уни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишига қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақида унинг онаси Болалар омбудсманидан ёрдам сўраб қилган мурожаатида қайд этилган. 

Қизчанинг онаси М.М. ўз мурожаатида собиқ турмуш ўртоғи С.М. спорт бўйича миллий терма жамоада иштирок этаётган қизи Я.М. (2011-йил) халқаро мусобақага тайёргарлик ва Осиё ўйинларида иштирок этиши учун хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришда ҳамда қизини хорижга чиқишига тўсқинлик қилаётганлигини айтган.  

Мазкур масалада Болалар омбудсмани мутасадди идоралар билан биргаликда кўрган чоралари натижасида қизнинг истиқболи ва келгуси имкониятлари отага тушунтирилиб, С.М. фарзандининг хорижга спорт мусобақаларида иштирок этиш учун чиқишига расмий равишда рухсат берди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1