1

"Паризод", "Телба", "Кечиккан ҳаёт" фильмлари режиссёри янги фильм устида иш бошлади

ЖАМИЯТ 13.04.2024, 15:25
"Паризод", "Телба", "Кечиккан ҳаёт" фильмлари режиссёри янги фильм устида иш бошлади

"Паризод", "Телба", "Кечиккан ҳаёт" филмлари режиссёри Аюб Шаҳобиддинов янги фильм устида иш бошлади. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Режиссёрнинг навбатдаги фильми психологик драма жанрида бўлиб, "Баҳорни қувиб" деб номланади. Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ўзбекфилм" киноконсерни томонидан суратга олинади. Аюб Шаҳобиддиновнинг маълум қилишича, тасвирга олиш ишлари Сурхондарёнинг Бойсун туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Режиссёр вилоятда бўлиб фильмнинг тасвирга олиш жойлари билан танишди.

Сенарий муаллифи Эркин Аъзам, оператор Диёр Исматов, либослар бўйича рассом Зуҳра Ғаниева, бастакор Абулқосим Муинзода.

Фильм бош қаҳрамони кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиради. Ҳаётда ўз ўрнини топгач,  орадан ўттиз йил ўтиб, маълум сабабларга кўра бадарға этилган қишлоғига қайтади. Асосий воқеликлар шундан кейин бошланади. Ушбу фильмда тақдир синовларини меҳр ва шафқат билан қарши олиш ҳақида сўз боради.

Кинолойиҳа бўйича жараён давом этмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1