АсосийJamiyat

Мактаблардаги ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошган

'Мактаблардаги ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошган'ning rasmi

2023-2024 ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. 

Бу кўрсаткич 2019-2020 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

2019-2020 ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

2020-2021 ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

2021-2022 ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

2022-2023 ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

2023-2024 ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.

2023-2024 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар