1

Тошкентда МИБнинг катта инспектори пора билан қўлга олинди

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 09:53
Тошкентда МИБнинг катта инспектори пора билан қўлга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори қўлга олинди. 

У паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн. 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатиб, банк томонидан баҳолаш фирмаси ҳисобига ўтказилган ортиқча пул маблағидан ўзининг улуши сифатида 2500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1