1

Сўқоққа сел келди

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 10:15
Сўқоққа сел келди

Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видео хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан хабар берган ФВВга кўра, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сув йўлига  кучли ёғингарчилик оқибатида оқиб келган сув сиғмай, мазкур ҳудуддаги автомобил йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқган.

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди ва ўрганиш натижасида ҳеч қандай талофатлар юзага келмаганлиги аниқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1