1

Москвада ички ишлар бўлимига олиб кетилганлардан 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 19:20
Москвада ички ишлар бўлимига олиб кетилганлардан 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот тақдим этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Москва шаҳри Тагилск кўчасида жойлашган қурилиш майдонида юз берган муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган.

Қурилиш материаллари нотўғри тақсимоти сабабли "Эверест" корхонаси ишчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида юз берган муштлашув иштирокчиларининг ички ишлар бўлимига олиб кетилганлардан 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган.

Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлиши сўралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1