1

Фуқарога Европа орқали АҚШга ишга юбориш ваъда қилинган

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 19:51
Фуқарога Европа орқали АҚШга ишга юбориш ваъда қилинган

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А.  фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, гўёки уни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1