1

Фуқаро ушбу ҳаракати учун тақдирланди ҳам

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 21:17
Фуқаро ушбу ҳаракати учун тақдирланди ҳам

Куни кеча Чилонзор тумани Катта Ҳирмонтепа кўчаси 48-уй қаршисида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳайдовчи ўзининг “Cobalt” русумли автомобилида тўхтаб турган пайт ортдан келган “Тез ёрдам” автомашинасига қоидани бузиб бўлса-да йўл берган.

Орадан икки кун ўтгач, унинг яшаш манзилига жарима қоғози борган.

— Махсус база орқали текширилганда ушбу фуқаро ўз автотранспорт воситасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақт “Тез ёрдам” автомашинасига йўл бергани аниқланди, — дейди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов. — Шу сабабли ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчи қоидани бузган бўлса ҳам жарима жазоси ўрнатилган тартибда бекор қилинди. Шунингдек, ўз фуқаролик бурчини виждонан бажарган ушбу фуқаро бошқармамиз томонидан тақдирланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1