1

Зеленский НАТО давлатларини Украинани ҳам Исроилдек ҳимоя қилишга чақирди

ДУНЁ 16.04.2024, 16:04
Зеленский НАТО давлатларини Украинани ҳам Исроилдек ҳимоя қилишга чақирди

Украина Президентининг таъкидлашича, етарлича самарали ҳаво мудофааси Украина энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини ҳужумлардан ҳимоя қила олади, бироқ Россия ҳужумларининг интенсивлиги янада бирдамлик билан ҳаракат қилишни талаб қилади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилган.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Украинага Россия ҳаво ҳужумларини қайтаришда ёрдам бериш “можаронинг кучайишига олиб келишини” билдирди.

Зеленский: “Исроилни ҳимоя қилиш орқали эркин дунё бундай бирлик нафақат мумкин, балки 100 фоиз самарали эканини намойиш этди. Иттифоқчиларнинг қатъий ҳаракатлари террорнинг муваффақияти ва инфратузилмани йўқотишнинг олдини олди. Исроил каби НАТО аъзоси бўлмаган Украинани террордан ҳимоя қилишда ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу эса 5-моддани фаоллаштиришни талаб қилмайди, фақат сиёсий ирода етарли”, дея ёзган.

“Агар биз бутун Европа бўйлаб тарқалаётган урушнинг олдини олишни истасак, менимча, Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувдан қочишимиз керак", — дея изоҳлайди Дэвид Кемэрон Британиянинг LBC радиосига берган интервьюсида. 

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам НАТО давлатлари Эрон ракеталарини уриб туширганини, бироқ Россия ракеталарига қарши бундай ҳаракатлар содир бўлмаслигини маълум қилди.

"Турли можаролар, турли ҳаво кенгликлари, турли таҳдидлар манзараси. Президент Жо Байден Украинадаги урушнинг бошиданоқ Қўшма Штатлар унда “жанговар ролда” қўшилишни ният қилмаганини очиқ айтган эди", — дея таъкидлади Кирби.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1