1

Қарийб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулклар қиз томонга қайтарилган

ЖАМИЯТ 16.04.2024, 18:32
Қарийб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулклар қиз томонга қайтарилган

Амударёда МИБ қизнинг дадаси олиб берган сарполарни собиқ куёвидан ундириб берди. Улар мол-мулкни қайтариш учун судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2023 йил 15 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар М.О.га жавобгар А.Х.дан унинг уйида турган қариб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулкларни олиб бериш белгиланган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ Амударё туман бўлими ходимлари томонидан жавобгарнинг уйига 2024 йилнинг 13 апрел куни борилиб, олиб берилиши лозим бўлган қарийб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулклар даъвогар М.О.га олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1