1

Ёнғин бўйича текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди

ЖАМИЯТ 16.04.2024, 20:58
Ёнғин бўйича текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди

Прокуратура органлари томонидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Дастлабки текширувда, 2024 йил 11 апрель куни мазкур музейнинг иккинчи қаватида ёнғин келиб чиқиши оқибатида музей экспозициясида намойишга қўйилган XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарарлангани аниқланган.

Ҳозирда мутахассислар иштирокида текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниб, қўшимча равишда маълумот берилади.

Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1