Фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, бугунги кунда Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган Атабаев Фазлитдин Фахритдинович қидирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси эълон берди.
У 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралмоқда.
"Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади", - дейилади эълонда.






