1

Жиззахда аҳоли яшайдиган қишлоққа тоғдан айиқ тушиб келди

ЖАМИЯТ 17.04.2024, 15:22
Жиззахда аҳоли яшайдиган қишлоққа тоғдан айиқ тушиб келди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида аҳоли яшаш хонадонларига тоғдан айиқ тушиб келгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Ушбу ҳолат Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам 17 апрель куни тунда Янгиобод туманининг “Дўстлик” маҳалласи “Чакан” қишлоғи ҳудудига тоғдан айиқ тушиб келгани ва тонг вақтида Янгиобод тумани ўрмон хўжалиги ҳудудига ўтиб кетгани аниқланган. У маҳалла аҳолиси, хонадонлар ва чорва молларига зарар етказмаган.  

“Ҳозирда туман Экология инспекцияси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан айиқни ўрмон хўжалиги ҳудудидан ўз яшаш ареалига беталафот ўтказиб юбориш чоралари кўрилмоқда”,– дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1