1

Фарғоналик блогер орган ходимлари томонидан турли хил босимлар бўлаётганини сабабли Бош прокуратурага шикоят қилди

ЖАМИЯТ 17.04.2024, 18:05
Фарғоналик блогер орган ходимлари томонидан турли хил босимлар бўлаётганини сабабли Бош прокуратурага шикоят қилди

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик блогер Фаррух Абдуллаевнинг ИИО ходимларининг босимидан норози бўлиб, қилган мурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Фаррух Абдуллаев Бош прокуратурага мурожаат қилган ва орган ходимлари томонидан турли хил босимлар бўлаётганини айтган.

"Фарғона вилояти ички ишлар ходимлари томонидан менга нисбатан турли хил босимлар бўлаётгани, мол-мулкимнинг ноқонуний тортиб олиниши, кийимларимнинг йиртилиши, ҳаттоки тан жароҳати етказишгача боришганидан тўйиб кетдим. Аризаларимга жавоб бермай, ҳуқуқларимни поймол қилишмоқда", деб ёзади у ўзининг ижтимоий тармоқларидан бирида.

Фарғона вилояти ИИБ ижтимоий тармоқлардаги мурожаат ва унда келтирилган ҳолатлар назоратга олинганини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1