1

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 18.04.2024, 09:44
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1