1

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилмоқда

ЖАМИЯТ 18.04.2024, 11:10
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Қонуни (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) имзоланди.

Унга кўра:

  •  Пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди.  (https://t.me/PensionFundRUz/5378)
  •  Пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлаш учун нафақат Пенсия жамғармасига, балки ўзларига қулай бўлган  Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди
  • Пенсияларнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди. Бунда, пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилиши қайд этилди.  
  •  Шунингдек, пенсия ёшига етган фуқаро жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси  орқали олиш имконияти яратилди.

Бунда фуқарода ушбу ҳуқуқ юзага келганлиги Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган  маълумотлар асосида аниқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1