1

“Юксалиш” ҳаракати раиси энергетика соҳасида молиявий очиқликни таъминлашга чақирди

ЖАМИЯТ 18.04.2024, 15:56
“Юксалиш” ҳаракати раиси  энергетика соҳасида молиявий очиқликни таъминлашга чақирди

Аввалроқ Ҳукумат қарори билан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ таъминоти истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқлангани хабар қилинганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов “табақалаштирилган тарифлар” сабаб бойлар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги кераклиги ҳақида ўзининг телеграм каналида ёзди.

Унинг ёзишича, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига тўловлар унинг таннархига мос келмайди, орадаги тафовут давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Бундай ёндашув фуқароларнинг моддий имкониятидан қатъи назар, бутун аҳоли учун қўлланилади.

“Энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз”, — дейди у.

Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 кВт/соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 кВт/соатдан ошмайди. Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтож, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарурлигини таъкидлади Бобур Бекмуродов.

Бобур Бекмуродов масъул вазирлик ва идораларни қуйидагиларни инобатга олишга чақиради:

Қарор ижроси доирасида марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигини ҳисобга олиш зарур;

Энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарур;

Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак;

Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам муҳим. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1