1

21 апрель куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 09:39
21 апрель куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади

Пойтахтда иккита югуриш марафонлари ўтказилиши муносабат билан 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:

•  Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;

•  Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чорраҳасигача;

•  Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;

•  Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;

•  Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан  Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;

•  Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

•  Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;

•  Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;

•  Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1