1

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 14:58
Теглар: Президент, Душанбе, Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши муҳим экани қайд этилди.

Шу мақсадда қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва Бош вазирларнинг учрашувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарур.

Товар айирбошлашни ошириш, чегараолди савдони ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш, автомобилсозлик, энергетика, электротехника, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди.

Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, Президентнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади

08.08.2022, 11:02

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди. Маълум қилишича, давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалида Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1