Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди. Цех ҳудудининг қарийб 300 кв.м майдонида қоғоз чиқиндилари ва 100 кг мазут маҳсулотлари ёнган.
Мазкур ёнғин ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 17:42да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда кўрилган зарар аниқланмоқда. Ёнғинга 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган.
Мазкур содир бўлган ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.