АсосийDunyo

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

'Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Президент Эрдоған ва Ироқ Бош вазири иштирокида Ироқ, Туркия, Қатар ва БАА ўртасида «Тараққиёт йўли» лойиҳасини амалга оширишдаги ҳамкорликка оид тўрт томонлама англашув меморандуми имзоланди.

"Al Arabiya" нашрига кўра, Эрдўған Ироқ ҳукуматидан курд жангариларига қарши курашда ёрдам кутмоқда. Террорчи ташкилот деб тан олинган “Курдистон ишчилар партияси” (КИП) йиллар давомида Туркия армиясига қарши ҳаракатларини Ироқ ҳудудидан олиб боради.

Ўтган ой Ироқ ҳукумати КИП фаолиятини ман қилгани Анқаранинг дипломатик ютуғи сифатида кўрилмоқда. Ироқ қаттиқ қурғоқчиликка юз тутаётган бир пайтда Туркиядан Ироқ томон оқаётган дарёларга тўғонларидан кўпроқ сув чиқаришни сўрамоқда. Эрдўған Бағдод илтимосини кўриб чиқишга сўз берган. Бу дегани Анқара бунинг эвазига Ироқдан яна нимадир сўраши мумкин.

Таҳлилчилар Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ўзгаришларга олиб келишини ва шу билан бирга, Эрон билан тарихий рақобатни янада кучайтириши мумкинлигини айтмоқда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар