"Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда "Tasnim" ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Абдул Ғаффор Баҳр олдинроқ "Толибон"нинг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланган Муғфуруллоҳ Шаҳобнинг ўрнини эгаллаган.
"У Қандаҳордан бўлиб, "Толибон" муваққат ҳукуматининг Олий судида текширув ва тадқиқот бўлими директори бўлиб ишлаган", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Муғфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистон муваққат ҳукуматининг Тошкентдаги элчиси вазифасига киришганди. У “Толибон” тоғ-кон вазирининг ўғли экани айтилган.