1

21 ёшли келинчак 5000$ пули ва салкам 1 кило тилласини лўлига бериб юборибди

ЖАМИЯТ 23.04.2024, 21:47
21 ёшли келинчак 5000$ пули ва салкам 1 кило тилласини лўлига бериб юборибди

Тошкентлик аёл қиймати 100 млн.сўм атрофида бўлган қимматбаҳо буюмларни қандай қилиб лўлиларга бериб юборгани ҳақида гапириб берди. 21 ёшли келинчак 5000 АҚШ ва 700 грамм тилла-тақинчоқларга чув тушди.  

“Лўлими? билмайман-у бир кампир келиб, сув сўради. Сув олиб чиқиб берганимдан сўнг, “қизинг бор экан-а”, – деди.  "Ҳа", дедим ҳайрон қараб. “Уйингга илм-у амал қилинган. Орадан вақтлар ўтиб, шу фарзандингга тегади”, деди.

Кампирнинг гапларига ишониб, гипноз таъсирига тушган келин ўз ихтиёрини унга топширади.  

“Ҳовлимдаги бир жойни ушлаб, у ерни ковлашни бошлади. Қонга беланган, кўзлари ўйилган, ичига игна тиқилган қўғирчоқ чиқди. Ўша вақтда йиғлаб юбордим. Нима қилсангиз қилинг, қанча бўлса ҳам бераман”,  дедим қўрққанимдан. “Майли-ю бу нарса жуда қийин ва бадали оғир бўлади”, деди лўли кампир. 

“Эрим йиғиб келаётган 5 минг АҚШ доллар пул билан 700 грамм тиллани олиб чиқиб бериб юбордим. Шунинг оқибатидан катта жанжал бўлди. Оилам бузилиб кетишига оз қолди. У аёлни ҳатто юзини ҳам эслай олмайман. Кампирни бу воқеани аввалдан режалаштирган деб ўйламайбман ҳам.  Чунки ўша вақт қизим кичкина ва касал эди. Шу сабабли, фарзандимнинг соғлиғи ҳар нарсадан устун дедим-да пулларни бериб юбордим”, дейди келинчак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1