1

Шайх Нуриддин ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлди

ЖАМИЯТ 24.04.2024, 07:32
Шайх Нуриддин ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлди. 

Таъкидлаш керакки, ушбу аъзолик  Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши ва Исломий фиқҳ академияси кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида эълон қилган эдик.

Азиз мухлисларимизга, Ислом олами уюшмасининг мусулмон дунёсидаги мақоми, мақсад-вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий) – жаҳоннинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламоларини бирлаштирган халқаро исломий ташкилот бўлиб, 1962 йилда ташкил этилган. 

Қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.  Риёз, Жидда ва Мадина шаҳарларида ҳам бўлимлари бор. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1