АсосийDunyo

Байден Исроил ва Украинага ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

'Байден Исроил ва Украинага ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади'ning rasmi

Бугун 24 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида маълум қилинди.

Ёрдам пакетининг умумий ҳажми 95 миллиард долларни ташкил этиб, шундан 61 миллиард доллари Украина учун мўлжалланган.

Энди бу қарор кучга кириши учун президент Жо Байден томонидан имзоланиши керак. Байден Сенатдаги овоз беришдан сўнг ҳужжатни дарҳол имзолашга ваъда берган. Қайд этилишича, шундан сўнг ҳарбий ёрдамнинг биринчи партияси Украинага бир неча кун ичида етказилади.

АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Конгресс томонидан маъқулланган Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

АҚШ президенти Жо Байден Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунларни имзолаганидан кейин махсус баёнот берди.

Байденнинг баёнотидан асосий иқтибослар:

Украинага янги ҳарбий ёрдамни этказиб бериш яқин соатларда бошланади. Украина Қуролли Кучлари ҳаво мудофааси, артиллерия, ракета тизимлари ва зирҳли техникалар учун ўқ-дориларни олади;

АҚШнинг иттифоқчиларига ёрдам бериши Американи хавфсизроқ қилади;

Путин Украинадан кейин НАТО аъзолари ҳудудларига танклар билан бостириб кириши мумкин;

Америка ўз дўстларини қўллаб-қувватлайди ва диктаторларга қарши туради;

Биз Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун бир неча ойдан бери ишлаяпмиз. Қўшма Штатлар Ғазога 1 миллиард долларлик гуманитар ёрдам ажратмоқда, Исроил уни кечиктирмасдан ва тўсиқларсиз етказиши керак.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар