1

Андижонда "Nexia-3" ҳайдовчиси 63 ёшли аёлни уриб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 25.04.2024, 11:29
Андижонда "Nexia-3" ҳайдовчиси 63 ёшли аёлни уриб кетди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Андижонда йўлни белгиланмаган  жойидан ўтаётганда аёлларни "Нексия 3" уриб кетгани акс этган видео тарқалди. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 22 апрель соат 11:40 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи 1970 йилда туғилган Х.И. "Nexia-3" автомашинасида Асака тумани "Янги сор" МФЙ ҳудудида кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1962 йилда туғилган Ф.И.ни (аёл) уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида, пиёда Ф.И. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1