1

"Автойўл"нинг Сурхондарё вилояти раҳбари ходимларни уятсиз сўзлар билан сўкди

ЖАМИЯТ 25.04.2024, 12:26
"Автойўл"нинг Сурхондарё вилояти раҳбари ходимларни уятсиз сўзлар билан сўкди

Ижтимоий тармоқларда сўкинаётган мансабдорнинг видеоси тарқалди.

Хабарларда ушбу шахсни Сурхондарё  вилоят "Автойўл" раҳбари М.Алламуродов эканлиги айтилган. 

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги тасарруфидаги Автомобиль йўллари қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотномада ҳақиқатдан, айни пайтда Алламурадов Муҳаммадали Хайиталиевич қўмитанинг Сурхондарё  вилоят бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажариб келаётганлигини кўрсатмоқда.  

Тарқалган хабарларда М.Алламуродов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар давлат хизматларида умуман фаолият олиб бормаганлиги таъкидланган.  

Ҳозирча ҳолат бўйича расмий муносабат берилмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1