1

“Афросиёб” поездига чипталар нархлари оширилади

ЖАМИЯТ 25.04.2024, 19:14
Теглар: поезд, Афросиёб, нархлар
“Афросиёб” поездига чипталар нархлари оширилади

15 майдан “Афросиёб”га чипталар нархлари ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга оширилади.

Эндиликда чипталар нархлари қуйидагича бўлади:

Тошкент — Бухоро

  • ВИП 890 000 сўм
  • Бизнес 600 000 сўм
  • Эконом 403 000 сўм

Тошкент — Қарши

  • ВИП 747 000 сўм
  • Бизнес 507 000 сўм
  • Эконом 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

  • ВИП 554 000 сўм
  • Бизнес 358 000 сўм
  • Эконом 244 000 сўм

"Ўзбекистон темир йўллари" компания ўз хабарида президент 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ. 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги "Афросиёб" электропоездларида йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилганини эслатган.

Бундан аввал компания 20 январдан бошлаб "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархини 20 фоизга оширганди.

 

Шарҳлар

“Афросиёб” тезюрар поезди энди Зоминда ҳам тўхтаб ўтади

04.10.2022, 13:17

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади. Бу...
30 йил деганда биринчи марта Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21.06.2022, 11:44

Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...
Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

14.01.2022, 20:16

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.Қайд этилишича, поезднинг камида...
Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди

01.01.2022, 14:06

Янги йил арафасида Пекин метрополитенининг Яньшань-Фаншань йўналишидаги метро поезди вагонларини ажратиб турган қисмларни демонтаж қилиш ишлари якунланди.Хитойнинг етакчи газеталаридан бири “Жэньминь жибао”нинг ёзишича, машинист кабинаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1