1

Ўзбекистонда ҳарорат 31 даражагача кўтарилади

ЖАМИЯТ 29.04.2024, 12:31
Ўзбекистонда ҳарорат 31 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага - 30 апрель куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Ўтган дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашганидан сўнг, ҳарорат фони кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасидан кундуз кунлари 24-29 даражагача, баъзи жойларда 31 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат 10-15 даражагача кўтарилади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-30 апрель кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда: 29 апрелдан 3 майгача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳарорат 21-24 даража атрофида бўлади, 1-3 май кунлари 25-29 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 12-15 даражагача кўтарилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1