АсосийDunyo

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

'АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда'ning rasmi

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли ташлаб кетилган кийим-кечак ва қалбаки давлат рақами топилган.

Маерс ўқотар қурол билан талон-тарож қилиш ва далилларни бузишда айбланган. 

Маълум қилинишича, у атиги 500 долларни ўғирлашга муваффақ бўлган.

Кейинчалик нафақахўрнинг ўзи Интернетда фирибгарлик қурбонига айланган. У номаълум шахсга қариндошларидан қарзга олинган катта миқдордаги пулларни – опасидан 5 минг доллар ва дугонасидан 65 минг доллар ўтказиб берган.

Ўғирлик содир этиш арафасида Маерс қариндошлари билан буни муҳокама қилган, бироқ улар бу сўзларни жиддий қабул қилишмаган. Биринчи суд мажлисигача айбланувчи 100 минг доллар гаров эвазига озод этилиши мумкин бўлган ҳибсда бўлади. Агар айбдор деб топилса, аёл 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар