1

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси миқдори янгиланди

ЖАМИЯТ 30.04.2024, 14:41
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси миқдори янгиланди

Ўзбекистонда 1 июлдан нақд пул орқали тўлов амалга оширилганга фискал чекларни рўйхатдан ўтказганда бериладиган кешбэкларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳасида мобил иловалар ва пластик карточкалар орқали тўлов амалга оширилганда 1 фоизли кешбэк қайтарилиши давом эттирилади. Ҳужжатни лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбэкларни 2 фоизгача ошириш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси «darakchi.uz»га хабар берди. 

Ҳужжат ҳали жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган ҳамда вазирлик ва мутасадди идоралар ўртасида келишув учун чиқарилган. Шанба куни Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ва Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Вахабов лойиҳани тадбиркорлар билан муҳокама қилди, шу сабабли ҳужжатга ҳали яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Кешбэк ва товар чекларини тизимини такомиллаштириш доирасида «солиқ ҳамкор» модулида инсон омилини минималлаштириш ва ҳамкор тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини қатъий назорат қилиш, кешбэк қайтаришни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатиш ва шунингдек, сотувчининг МХИКни (маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация коди) нотўғри киритганини кешбэк қайтаришни рад этиш сабаблари рўйхатидан чиқариб ташлаш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1