1

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни санаб ўтди

СИЁСАТ 02.05.2024, 11:51
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни  санаб ўтди:

- Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк обектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) учун янги дастур ҳам ишга туширилди.

- Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

- Энергетика йўналишидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган.

- Тадбиркорларга ер ажратишнинг замонавий шаффоф тамойиллари – яъни, ауцион савдо тизими йўлга қўйилди.

- Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида қонунчиликни уйғунлаштиришга қаратилган 60 дан ортиқ норматив ҳужжатлар қабул қилинди.

- Коррупсияга қарши курашиш агентлиги тузилиб, 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.

- Низоларни адолатли ҳал этиш мақсадида Тошкент халқаро арбитраж маркази муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Унинг таркибида Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Италия, Швеция, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 дан ортиқ нуфузли ҳакамлар ўрин олган.

- Охирги етти йилда олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200 тадан ортди.

- Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди.

Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1